Ўзбекистонда археология бўйича электрон ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди

Дата: 12:09, 23-03-2015.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари томонидан электрон ҳисоблаш машиналарида (ЭҲМ) археология бўйича электрон ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, қўлланманинг асосий вазифаси – археология фани бўйича олий таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун зарур бўлган ўқув методик маълумотларни яратиш, сақлаш ва тизим фойдаланувчилари учун етказиб беришдан иборат. Электрон қўлланмада фанни ўқитишдаги кўргазмалилик ва талабаларда тўлиқ тасаввурни шакллантириш имконияти юзага чиқарилган.

Дастур профессор-ўқитувчилар ва олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: