Ўзбекистонда "АрМИ-2019" халқаро танлови бошланди

Дата: 10:46, 05-08-2019.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда V Армиявий халқаро ўйинлар ("АрМИ-2019") доирасида халқаро танлов бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"4 август куни "Фориш" тоғ-кон полигони негизида "АрМИ-2019" доирасида Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган "Ҳарбий-тиббий эстафеда" танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди», - дейилади мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, байрамнинг расмий қисмидан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри ижросида дефиле билан очилган концерт дастури бўлиб ўтди.

"АрМИ-2019"га 217 жамоа, дунёнинг 36 мамлакатидан 5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар рекорд миқдордаги иштирокчилар тўпланди. Иордания, Камбоджа, Конго ва Мали республикалари, Куба ва Шри-Ланка жамоалари халқаро майдонда бўлиб ўтадиган ўйинларда илк бор иштирок этдилар. Кузатувчилар ролида АҚШ, Франция, Туркия ва Словакия вакиллари иштирок этмоқда.

"АрМИ-2019" 31 та мусобақадан иборат бўлиб, уларнинг 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, иккитаси Беларус ва Эронда, шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Монголия ва Ўзбекистонда ўтказилади.

 

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: