Ўзбекистонда армияда хизмат қилиб келганларга ўқишга киришда тўплаган балларига 50% устама қўшиб берилади

Дата: 18:12, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда армияда хизмат қилиб келганларга ўқишга киришда тўплаган балларига 50% устама қўшиб берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзгартишлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 апрелдаги қарори билан тасдиқланган.

Агар абитуриент имтиёз бўйича танловдан ўта олмаса, мамлакатнинг бошқа олий ўқув юртига ариза топшириши мумкин. Бунда абитуриент танлаган бошқа олий ўқув юртига қабул қилиш тасдиқланган умумий қабул квотаси доирасида, имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча баллни ҳисобга олган ҳолда, фанлар бўйича топширилган тест синовлари фанлар тўплами ва абитуриент томонидан тўпланган балларга мувофиқ, Таълим йўналишлари бўйича давлат комиссиясининг қарорига биноан амалга оширилади. Ушбу аризалар тест синовлари тугагандан кейин 10 кун мобайнида Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамизки, олдин армияда хизмат қилиб келганлар кириш тестлари якунлари бўйича энг юқори баллар миқдоридан 27% ҳажмида имтиёз олар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: