Ўзбекистонда қарз эвазига гаровга олинган буюмлар сотувга чиқарила бошланди

Дата: 17:03, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электр энергияси ва газдан қарздорлик эвазига гаровга олинган буюмлар сотувга чиқарила бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан чиқарилган қарорга мувофиқ 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Captiva” жипи 66 млн. сўмга аукционга қўйилган. Унинг бошланғич баҳоси 66 000 000 сўм ёки 8000 минг доллар. Бу машинанинг бошланғич қийматидан бир неча баробар паст”, - дейилади Вести.uz хабарида.

Бундан олдинроқ қарз бюроси 431 357 000 сўмга дўконни, банкет ва тантаналар залини 2 638 416 000 сўмга, Malibu автомобилини 70 945 600 сўмга сотувга қўйган эди, деб хабар қилинади.

Суд ҳужжатларига мувофиқ энди Ўзбекистонда электр энергияси ва газдан қарздорлик шу тарзда ундириб олинмоқда, деб хулоса қилинади хабарда.

$1=8067,62 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: