Ўзбекистонда қарздорларнинг маълумотлар базаси яратилди

Дата: 10:13, 08-06-2015.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда республикани вақтинчалик тарк этиши чекланган қарздорларнинг маълумотлар базаси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

База Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини бажариш, судлар фаолиятини техник ва молиявий таъминлаш департаменти сайтида жойлаштирилган.

Мамлакатдан чиқиш вақтинчалик чекланган шахслар рўйхатига тўланмаган ёки тўлов муддати ўтказиб юборилан коммунал ва бошқа тўловлардан қарздорлиги бўлган, тўланмаган алиментлари, суд қарори бўйича бошқа моддий мажбуриятлари бўлган жисмоний шахслар киритилган.

Қазрдорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни билиб олиш учун юқорида келтирилган сайтда ўз фамилия, исми ва шарифини кўрсатиш кифоя.

Янгилик билан ўртоқлашиш: