Ўзбекистонда арзон ногиронлар аравалари ишлаб чиқарилади

Дата: 18:09, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда арзон ва сифатли ногиронлар аравалари ишлаб чиқарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ушбу иш вазирлик томонидан БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда бошланди. Ҳамкорлар томонидан олдинроқ “Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш” лойиҳаси ишга туширилган эди. Лойиҳадан мақсад – ногиронларнинг қиммат бўлмаган ва сифатли реабилитация техникаларига бўлган талабларини қондиришдан иборат.

Ҳозирда вазирлик ишлаб чиқарувчилардан тайёр намуналарни олди. Вазирлик мутахассислари ишлаб чиқарувчилар ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши экспертлар ва ногиронлар ўртасида учрашув уюштирдилар. Улар тақдим этилган намуналарга баҳо бериб, маҳсулотларни яхшилаш бўйича тавсиялар брдилар.

Бу барча тадбирлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: