Ўзбекистонда “Атлас байрами” анъанавий текстил фестивали бўлиб ўтади

Дата: 15:10, 05-09-2015.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ –10-12 сентябр кунлари Марғилонда (Фарғона вилояти) “Атлас байрами” анъанавий текстилфестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивалдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг маданий меъросини сақлаш, ривожлантириш ва оммалаштириш, анъанавий ҳунарлар, хусусан, текстил йўналиши ривожига кўмаклашиш ва улар сифати ва дизайнини яхшилашдир”, – деб таъкидлашди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи ҳунармандлари, анъанавий ҳунарлар соҳаси мутахассислари, маҳаллий органлар ва ҳамжамиятлар вакиллари, анъанавий текстил ва унинг дизайни бўйича етакчи корейс мутахассислари, шунингдек,ЮНЕСКОнинг тинчлик йўлидаги артисти, текстил бўйича таниқли рассом Биби Расселл қатнашади.

Фестивал доирасида илмий амалий конференция, анъанавий текстил турлари ва дўппилар бўйича кўргазмалар, каштачилик, табиий бўяш ва дизайн, ҳунармандчилик бўйича семинарлар, Ўзбекистоннинг етакчи дизайнерлари иштирокида анъанавийтекстил элементлари бўлган кийимлар дефилеси кабиларни ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: