Ўзбекистонда қатор санъаткорларга олиб қўйилган лицензияларни қайтарилди

Дата: 17:01, 17-10-2019.

Тошкент. 17 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги қатор санъаткорларга олиб қўйилган лицензиялари қайтариб берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (Узтаг).

16 октябрь куни жамоатчилик кенгаши мажлисида "Ўзбекконцерт" давлат корхонаси Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Ахмедова ва Ҳалима Иброҳимоваларга лицензиясини қайтарди.

Корхона маълумотларига кўра, Ж.Отажановнинг лицензияси "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонуннинг 23-моддаси талаблари ва шартларини мунтазам равишда бузганлиги учун, А.Қурбоновнинг лицензияси хонанда милиционерлар иштирокида маст ҳолда жанжаллашгани учун, Ш.Аҳмедованинг лицензияси "Ёзги ёмғирлар" клипи ва миллий қадриятларга риоя қилмаганлиги учун, Х.Иброҳимованинг лицензияси ахлоқ ва маънавий қадриятларга мос келмайдиган қоидабузарликлар учун олиб қўйилганди.

"Биз санъаткорларга лицензияларни қайтариб берамиз, чунки улар ўз ижодий фаолиятини халқ манфаати йўлида чин юракдан олиб боришга ваъда беришди", - дейди "Ўзбекконцерт" директори Одилжон Абдуқаҳҳаров.

Сурат манбаи: upl.uz, peoples.ru, starpri.ru и ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: