Ўзбекистонда қатор солиқларнинг ставкалари ўзгартирилди

Дата: 16:34, 05-01-2016.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қатор солиқларнинг ставкалари ўзгартирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ахборот хизматига асосланган ҳолда.

ДСҚ сайтида таъкидланишича, ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги қарорига мувофиқ киритилди.

Хусусан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6%дан 5%га туширилди, божхона расмийлаштируви бўйича юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 1% пунктга пасайтирилиб, 5% қилиб белгиланди, фаолиятни юритиш жойидан қатъий назар алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 4% миқдорида белгиланди.

Бундан ташқари, норуда қурилиш материалларига (цемент, оҳак, гипс ва бошқа маҳсулотлар хом ашёси) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари бирхиллаштирилиб ягона 5%лик ставка даражасида белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: