Ўзбекистонда қатор спортчилар имтиёзли пенсия ҳуқуқига эгалар

Дата: 22:14, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қатор спортчилар имтиёзли пенсия ҳуқуқига эгалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда белгиланган.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълумотларга кўра, қонуннинг янги таҳририда илк марта спортчи касби қонунлаштирилган. Атлетларнинг қатор тоифалари имтиёзли пенсия ҳуқуқига эгалар.

Спортчиларнинг фикрига кўра, бу уларнинг ҳамкасбларига ижтимоий ҳимояланганлик беради. Сир эмаски, улар юқори даражадаги чиқишларгача бўлган жараёнда жиддий жисмоний ва руҳий босимларга дуч келадилар.

Маълумот ўрнида, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабул қилинган ва Сенат томонидан 6 августда маъқулланган.

Эски қонундан фарқли равишда янги қонунда 27 модда ўрнига 47 модда мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: