Ўзбекистонда қатор қуёш станцияларини қуриш имконияти кўриб чиқилмоқда
Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қатор йирик қуёш станцияларини қуриш имконияти кўриб чиқилмоқда. Шу муносабат билан Осиё Тараққиёт банки томонидан республиканинг олти ҳудудида замонавий ўлчов станциялари ўрнатилган, деб хабар беради “Правда Востока” газетаси.
Ушбу станциялар ёрдамида лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун зарур маълумотлар йиғилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда Самарқанд вилоятида мамлакатдаги биринчи қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш ишлари бошланган эди. Қуввати 100 МВтлик станция қурилиши 2017 йилда якунланиши керак.
Станциянинг умумий ер майдони 400 гектардан зиёд ва 570-600 футбол майдонига тенг. Дунёда 30 яқин ана шундай лойиҳалар жорий этилган.
Қуёш фотоэлектростанцияларининг катта афзалликларидан бири уларда тўхтовсиз материал харажатнинг йўқлиги бўлиб, бу йилига миллионлаб доллар тежашга имкон беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бунинг учун зарур хом-ашё базасига ҳам эга. Чунки жанубий Кореянинг “Неоплант” ширкати билан бирга мамлакатда қуввати йилиги 12 минг тонна техник кремний ишлаб чиқарадиган завод эксплуатацияга туширилган.
Ҳозирда “Ангрен” ЭИҲда кореянинг “Шиндонг Энерком” компанияси билан бирга кремниий ишлаб чиқарувчи иккинчи заводни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Заводнинг қуввати йилига 5 минг тонна кремнийга тенг.