Ўзбекистонда аттестациядан ўтолмаган ОЎМ ўқитувчилари билан шартномалар бекор қилинади
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аттестациядан ўтолмаган ОЎМ ўқитувчилари билан шартномалар бекор қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу меъёр Ўзбекистон президентининг “Олий ўқув муассасаларининг раҳбар ходимлари ва педагогик кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Худжжатга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб мамлакатнинг 15 етакчи ОЎМда Мутахассислар малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасалари асос курслари иш бошлайди.
Бу ерда ўқишлар икки ой мобайнида махсус дастурлар асосида 228 соат давом этади. Ўқиш тугаллангандан кейин курс тингловчилари аттестациядан ўтадилар. Аттестацияда ўта олмаганлар қайта тайёргарликдан сўнг яна аттестациядан ўтказиладилар. Ундан ўта олмаганлар ОЎМ дарс бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, улар билан иш шартномалари бекор қилинади.
Хусусан, педагогларга ўқув жараёнига интернет, мультимедия тизимлари ва дистанцион ўқитиш услубларидан фойдаланган ҳолда замонавий инновацион педагогик, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, чет тилини билиш даражасини ошириш талаблари қўйилмоқда.
Хужжатда айтилишича, ОЎМ раҳбар ва педагог ҳодимлари камида 3 йилда бир марта ўз йўналиши бўйича малака оширишдан ўтишлари зарур.