Ўзбекистонда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тартибларига ўзгартишлар киритилади

Дата: 13:27, 20-12-2018.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги аудиторлик хизматлари кўрсатиш тартибларига ўзгартишлар киритишга йўналтирилган қонун лойиҳасини муҳокама қилишга таклиф этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аудиторлик фаолиятини ривожлантириш ва аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎзР Қонуни лойиҳаси билан вазирлик сайтида танишиш мумкин.

Қонун лойиҳаси Президентнинг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, қонун лойиҳаси муҳокамаси аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг замонавий ёндашувларни аниқлаш учун муҳимдир.

 

Сурат манбаи: http://www.tgmgroupllc.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: