Ўзбекистонда автобус йўналишларини кузатиш бўйича лойиҳа ёпилди

Дата: 17:35, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги VIA.uz лойиҳаси ишлаб чиқувчилари Тошкент шаҳри автобус йўналишларини кузатиш бўйича лойиҳанинг ёпилиши ҳақида маълум қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мобил илова фойдаланувчиларига асосланган ҳолда.

“Тошшахартрансхизмат” АК раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарор ва шунингдек, “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК билан тузилган шартнома муддати тугаши муносабати билан via.uz ижтимоий лойиҳаси 14 январдан бошлаб автобус йўналишлари бўйича маълумотлар тақдим этишни тўхтатади”, - дейилади фойдаланувчилар олган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, via.uz лойиҳаси 2015 йил ноябрда қайта ишга туширилган эди. У “VIA-TASHKENT” МЧЖ тегишли. Via.uz мобил иловаси фойдаланувчиларга у ёки бу автобус йўналшини танлаб, унинг қачон етиб келиши ҳақидаги маъхлумотни билиб олишга имкон берар эди. Сўнгги маълумотларга кўра, иловада Тошкент 14 автобусларининг маршрутлари бўлган. Google Play статистикасига кўра, дастурнинг Android версияси 10 мингдан 50 минг мартагача юклаб олинган.

Аммо “Тошшахартрансхизмат” АК расмий сайтида лойиҳанинг ёпилиши ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: