Ўзбекистонда автомобиль ҳайдаб қочганликда гумондор ушланди

Дата: 10:40, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда автомобиль ҳайдаб қочганликда гумондор ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан Damas русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушди. Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобил аризачи томонидан савдо мажмуасининг автомашиналар сақлаш жойида қолдирилгани маълум бўлди.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс 36 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: