Ўзбекистонда автомобил ўғирлиги кўпайди
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобил ўғирлаш ҳолатлари кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2015 йил 6 апрелда соат 21.00 атрофида Термизда (Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри, Сурхандарё маркази - ЎзТАГ) ноъмалум шахслар Ат-Термизий кўчасидаги дўкон ёнига қўйиб кетилган “Matiz” автомобилини ўғирлаб кетганлар.
Милиционерлар бу ишни содир этган 1974 йилда туғилган шахсни ушладилар.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, 2014 йил ноябрда Андижон вилоятида ҳеч қаерда ишламайдиган Хает М. йўл четида турган “Эпика” автомобилини олиб қочиб кетган.
2015 йил марти бошида Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 27 ёшли шахс “Spark” автомобилини ўғирлашда гумон қилиниб ушланди. Ушбу машина “Дўстлик” метро станцияси ёнидан эгаси томонидан қолдирилган.
Шу ойда Наманган вилояти ИИБга Янгиқўрғон туманида яшовчи кишидан унга қарашли ”Damas” автомобили олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар тушди. ИИБ ходимлари машина “Уйчи” кўчасидаги компьютер ўйинлари салони ёнига қўйиб кетилганлигини аниқладилар.
Шунингдек, маҳаллий ОАВ Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида, Андижон вилоятида машина ўғирлаш ҳодисалари қайд этилгани ҳақида ҳам хабар қилган эдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситаларини ўғирлаганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги қонуннинг 209-2 моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этганлик 3 йилдан 15 йилга қадар озодликдан маҳрум этилиб, мол мулки мусодара қилиниш билан жазоланади.