Ўзбекистонда автомобиллар иккиламчи бозорида йил бошидан бери энг паст нархлар қайд этилди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистонда автомобиллар иккиламчи бозорида йил бошидан бери энг паст нархлар қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Facebookдаги “Водители Ташкента” ҳамжамиятига асосланган ҳолда.
Пойтахтдаги “Сергели” автомобил бозоридаги нархларни таҳлил қилган гуруҳ аъзоларидан бирининг маълумотларига кўра, маҳаллий бозордаги минилган машиналар нархлари пастлашиши давом этмоқда. Хусусан, ўтган якшанда куни идеал ҳолатда бўлган маълум масофани босиб ўтган автомобилларнинг (кондиционерли) қуйидаги нархлари қайд этилган:
Chevrolet Matiz (Best) 2013 йил, “Дельфин” рангли, босиб ўтган масофаси 26000 км - 4900 шартли бирлик (ш.б.)
Chevrolet Nexia, 2009 й., “Анор” рангли, босиб ўтган масофаси 77000 км - 6800 ш.б.
Chevrolet Lacetti, 2009 й., босиб ўтган масофаси 32000 км, оқ рангли - 9000 ш.б,
Chevrolet Cobalt, 2013 й., босиб ўтган масофаси 22000 км, 9000 ш.б,
Chevrolet Spark, 2013 г., автомат узатиш қутили, қора рангли, босиб ўтган масофаси 16000 км - 7700 ш.б.
Chevrolet Malibu, 2013 й., қора рангли, 2-позиция, босиб ўтган масофаси 65000 км. - 14450 ш.б.
Chevrolet Captiva, 2008 й., босиб ўтган масофаси 95000 км -14500 ш.б.
Гуруҳнинг бошқа аъзоларининг сўзларига кўра, бу иккиламчи бозордаги 2015 йил бошидан бери қайд этилган энг паст нархлардир.
Айни пайтда “Потребитель.уз” ҳамжамиятида 2015 йил 1 декабрдан ўзбек банклари томонидан автокредитлашнинг очилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо бу ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.