Ўзбекистонда автомобиллар контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Дата: 12:46, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари минилган автомобиллар контрабандаси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ (УЮГ) фаолиятига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланган ҳолда.

“Автомобиллар Фарғона водийсига Қирғизистоннинг икки фуқароси томонидан божхона қоидаларини бузган ҳолда бож тўловларисиз олиб кирилган. Шу йўл билан жиноятчилар кейинги уч йилда 9,1 млрд сўмлик 200 зиёд енгил автомобилларни олиб кирганлар”, - деб таъкидлади у. 

Ўзбекистонда автомобилларни Ҳабибулло Матисаев, Муҳиддин Мустафаев, Наби Мустафаев, Фаҳриддин Асадов, Анвар Баротов, Нематулло Аллақулов ва Улуғбек Усмоновдан иборат маҳаллий жиноий гуруҳ қабул қилиб олган.

“Андижон инвест ҳамкор” компанияси директори бўлган Улуғбек Усмонов контрабанда автомобиллари Андижон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан давлат ҳисобига мусодара қилингани ҳақида қалбаки хужжатлар тайёрлаган. Кейинчалик машиналар қалбаки аукционда жиноий гуруҳнинг таниш ва қариндошларига гўёки сотилган. Қалбаки хужжатлар асосида автомобиллар Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳисобга қўйилган ва шу ердан уларга давлат рақами олинган. 

Суд текшируви якунлари бўйича УЖГ барча аъзолари жиноий жавобгарликка тортилди. Хусусан, Матисаев ва Усмонов 10,5 йилга, Асадов 9,5 йилга, Аллақулов 9 йилга, Баротов 8,5 йилга, Мустафаев 9,5 йилга, унинг укаси Наби 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: