Ўзбекистонда автомобилларни 30 кунгача нотариал расмийлаштиришсиз ижарага олишга рухсат беришлари мумкин
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобилларни 30 кунгача нотариал расмийлаштиришсиз ижарага олишга рухсат беришлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6 февралда имзоланган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, республикада ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан қисқа муддатларга транспорт воситаларини ижарага олиш (прокат) тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади.
Фармонда таъкидланишича, машиналар нотариал расмийлаштиришсиз ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилишсиз ижарага берилади.
Юқоридагиларга доир тегишли қарор апрелда қабул қилиниши мумкин.
Сурат манбаи: http://brbook.uz/ru/arenda-avto-avtouzbegim-ooo/


