Ўзбекистонда автомобилларни тонировка қилиш нархи пасайтирилди

Дата: 14:47, 05-08-2019.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобилларни тонировка қилиш нархи пасайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳукумат томонидан тонировка (қорайтирилган) қилинган автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор қабул қилинди (№646, 02.08.2019 й.).

"Қарорга кўра, орқа лобовой ойна тонировкасини (қорайтириш) ўрнатиш бепул амалга оширилади, орқа томон ойналари тонировкаси учун рухсатнома бериш учун тўловлар ставкаси: жисмоний ва юридик шахслар учун – 10 та базавий ҳисоб қиймати (2 млн 230 минг сўм), хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун - 20 та базавий қиймати (4 млн 460 минг сўм)", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, тўловлар миқдори илгари жисмоний шахслар учун 90 базавий ҳисоб қиймати ва юридик шахслар учун 120 базавий ҳисоб қийматларига, шунингдек, хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун 140 базавий ҳисоб қийматига эга эди.

Шунингдек, олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар учун) – жисмоний ва юридик шахслар учун 50 та базавий ҳисоб қиймати (11 млн 150 минг сўм) ва хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун 80 та базавий ҳисоб-китоб қиймати (17 млн 840 минг сўм)га эга.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: