Ўзбекистонда автомобилни олиб қочганлик учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилишлари мумкин

Дата: 12:23, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобилни олиб қочганлик учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексига тегишли ўзгартишларни муҳокама қилдилар.

Депутат Шерзод Тўхташевнинг сўзларига кўра, кейинги уч йилда транспорт воситасини олиб қочишлар сони 65% ўсган. Шу муносабат билан Жиноят кодексининг 267 моддасига тегишли ўзгартишлар киритиш режалаштирилмоқда.

Хусусан, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз автотранспорт воситасини олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача (амалда – 3-5 йилгача), бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса 10 йилдан 15 йилгача (амалда – 5-10 йилгача), уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса 15 йилдан 20 йилгача (амалда – 10-15 йил) озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш кўзда тутилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: