Ўзбекистонда автомобилни олиб қочишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Дата: 21:12, 26-10-2015.

Олмалиқ. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобилни олиб қочишда гумон қилинган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Олмалиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан “Эсперо" русумли автомобилини номаълум шахс олиб қочиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобил аризачи томонидан Мустақиллик кўчасида қаровсиз қолдирилгани маълум бўлган. Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс маҳаллий аҳолига мансуб 28 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва қўлга олинди”, дейилади муассаса сайтида эълон қилинган хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: