Ўзбекистонда автоойналарни қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги петиция 12058 овоз тўплади

Дата: 17:06, 19-06-2018.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги петиция 12058 овоз тўплади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклиф “Менинг фикрим” Жамоавий мурожаатлар порталида Тожиев Артур Рихсибоевич томонидан киритилган.

Таклифнинг моҳияти Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитларида автомобилнинг орқа ойнасини 70% қорайтиришга рухсат беришдан иборат. Муаллиф хориж тажрибасидан келиб чиқиб, автомобилнинг олд қисми ойналарини қорайтиришни пулли асосда рухсат беришни таклиф қилмоқда. Бу давлат бюджетига тушумлар кўпайишига ҳам кўмаклашади.

Петиция мамлакат парламенти тарафидан кўриб чиқиш учун етарли бўлган миқдорда (10 000) овоз тзўплади.

Сурат манбаи: http://detailexclusive.ru/auto-services/tonirovanie-stekol/

Янгилик билан ўртоқлашиш: