Ўзбекистонда автосалонлар автомобиллар учун тўловларни сўмда қабул қилишни бошлади

Дата: 13:12, 17-07-2015.

Самарканд. 17 июля. ЎзТАГ – Ўзбекистон автосалонлари GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг кўпчилиги учун тўловларни миллий валюта – сўмда қабул қилишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Водители Ташкента” Facebook-ҳамжамиятининг Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи аъзоларидан бири хабар қилди. Гуруҳ аъзоси Самарқанд шаҳридаги автосалонлардан биридаги эълонларнинг суратларини келтириб ўтган. Ушбу эълонлардан маълум бўлишича, автосалон ChevroletMalibu, Orlando, Jentra, Cobalt, Lacetti, Nexia (SONS), Matiz (3-цилиндрли) моделлари учун сўмда тўловлар қабул қилишни бошлаган. Эълонда автомобилга буюртма берган кишилар машиналарни бир ҳафта ичида олишлари ҳам айтиб ўтилган.

Шунингдек, автосалон ташкилот ва фирмалардан ҳам сўмда машиналар учун тўловлар қабул қилиши ҳақида маълум қилган. Гуруҳ аъзоларидан бирининг сўзларига кўра, Андижон автосалонларида машаниларни бир куннинг ичида сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар бундан олдин асосан америка валютасига сотилар эди. Фақат баъзи моделларни миллий валютада сотиб олиш мумкин эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: