Ўзбекистонда автотранспорт корхоналарига янги имтиёзлар берилди

Дата: 08:54, 13-01-2017.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон автотранспорт корхоналари имтиёз ва енгилликлар олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.  

Хусусан, Шавкат Мирзиёев йўловчи ташувчилар ва лизинг компанияларини янги микроавтобуслар сотиб олишда Республика йўл фондига йиғимлардан озод қилди.

“Шунингдек, йўловчи ташувчилар четдан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган шаҳар йўловчилар ташиш транспортида юрганлик учун электрон тўлов тизимларини масофадан кузатиб боришни жорий этиш учун мўлжалланган ускуналар, механизмлар, материаллар, бутловчи буюмлар божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озодл қилинади”, – деб таъкидланади хужжат мантида. 

Бундан ташқари, автомобиль транспорти ташкилотлари – йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобуслар ва микроавтобусларда ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: