Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун мажбурий курсларнинг баҳоси белгиланди

Дата: 16:18, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда юридик компанияларга қарашли автомобиллар ҳайдовчилари учун мажбурий курсларнинг баҳоси белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ишлаб чиқувчилар курсларни қисқа ва максимал самарали қилишган. Курслар кунига уч соатгача бўлиб, фақат бир ҳафта давом этади. Ўқитиш қиймати ҳам мақбул – энг кам иш ҳақининг икки баробари (299 минг 550 сўмга) тенг”, - дейилади мажбурий курсларни ўқитиш ҳуқуқини олган Avtotest компанияси хабарида. 

Ўқув дастури ҳақида гапирадиган бўлсак, у бир неча бўлимлардан ташкил топган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан курслар учун инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда махсус ишлаб чиқилган Avtotest 3.0 дастуридан ҳамда мультимедиа воситаларидан фаол фойдаланилади.

Шунингдек, компания мамлакатнинг барча вилоятларидаги марказларни яратиш ва ривожлантиришга 25 млрддан ортиқ сўм йўналтириш мажбуриятини олган. Бу марказлар ўқитишнинг инновацион услубларини жорий этиш учун замонавий қурилмалар билан жиҳозланади, улар ҳозирда Ўзбекистонда муқобилларига эга эмас. Марказларда мингтадан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати сентябр бошида янги тартиб ўрнатган бўлиб, унинг доирасида 2018 йилнинг 1 январидан юридик шахслар автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака ошириш машғулотларидан ўтишлари зарур. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: