Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини $500 ва 200 минг сўмга сотишга уринишди

Дата: 17:16, 20-06-2018.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини $500 ва 200 минг сўмга сотишга уринишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ таянган ҳолда.

Ушбу факт Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари ходимлари томонидан аниқланди.

“Ҳайдовчиларни тайёрловчи МК “Ватанпарвар” ташкилотининг шўба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари, ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан $500 ва 200 минг сўм миқдорида “мукофот пули” олаётган вақтда қўлга олинди. У, бу пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган”, - дейилади ИИББ хабарида.

Прокуратура органлари томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

$1=7883,99 сўм

Сурат манбаи: https://www.kn.kz/news/51094/

Янгилик билан ўртоқлашиш: