Ўзбекистонда аёллар футболи бўйича Тошкент олий таълим муассасалари талаба қизлари ўртасида илк турнир бўлиб ўтмоқда

Дата: 22:55, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – 22-28 июн кунлари Ўзбекистонда аёллар футболи бўйича тошкент олий таълим муассасалари талаба қизлари ўртасида биринчи турнир бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Турнир 6 июндан 5 июлга қадар Канадада бўлиб ўтаётган аёллар футболи бўйича ФИФА жаҳон чемпионати доирасида ўтказилмоқда. Тадбир ташаббускори Ўзбекистон Аёллар футболи ассоциацияси бўлиб, турнир Германиянинг республикадаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Элчихонадан хабар қилишларича, турнир спорт соҳасида герман-ўзбек ҳамкорлигининг мантиқий давомидир.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 22-24 июнда, яримфиналлар – 26 июнда Ўзбекистон Футбол федерацияси биноси рўпарасидаги “Келажак футбол пойдевори” футбол мажмуида бўлиб ўтади. Финал ўйин ва мусобақанинг тантатали ёпилиш маросими 28 июнда соат 19.00да “Бунёдкор” стадиониад ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: