Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси олдинги даражада қолдирилди

Дата: 16:00, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси олдинги даражада қолдирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказий банк бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 9% даражасида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди”, - дейилади МБ матбуот хизмати хабарида.

Қарор 2015 йилги монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан, шунингдек, жорий йилдаги амалдаги ва кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиқиб қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: