Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори белгиланди
Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигида "Ҳайвонлар эгаларидан идентификация қилиш хизматлар учун ундирилган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди (рег.рақам 177-сонли, 26.08.2019 й.).
Қайд этилганидек, ушбу Низом ҳайвон эгалари томонидан ундириладиган идентификация хизматлари учун тўлов миқдори ва шартларини белгилайди. Идентификация шартнома асосида амалга оширилади.
"Ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун базавий хизматлар учун 4460 сўм (асосий ҳисоб-китоб қийматидан 2%), ҳар бир қўй, эчки ва чўчқадан 3345 сўм (1,5%), ҳар бир ит ва мушукдан 2230 сўм (1%) ундирилади", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Идентификация қилиш учун тўлов, бундан кейин туман (шаҳар) ветеринария бўлимларининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига, нақд ва нақд пулсиз шаклларда амалга оширилади.
Ветеринария паспортини йўқотиш ёки йўқ қилиш билан унинг дубликати бепул берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларни идентификациялаш – бу ҳайвонларни биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган ветеринария паспортини расмийлаштиришдир.
Сурат манбаи: evolvingweb.ca


