Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра олдидан тиббий кўрикдан ўтиш соддалаштирилди

Дата: 11:31, 04-07-2019.

Тошкент. 4 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра олдидан тиббий кўрикдан ўтиш соддалаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, "Ҳаж "ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисиди"ги ҳукумат қарори қабул қилинди (№551, 03.07.2019 й.).

"Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, Ҳаж ва Умра тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади", – дейилади хабарда.

Аввал қайд этилганидек, тиббий кўрикнинг барча босқичлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида марказлаштирилган тартибда фақат битта тиббиёт муассасида бепул ўтказилган.

 

Сурат манбаи: islam.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: