Ўзбекистонда ҳаж ва умрага бориш харажатлари камайтирилди

Дата: 11:36, 25-04-2019.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳаж ва умранинг нархларини пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Саудия Арабистони компаниялари билан музокаралар олиб борилгач, Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ ўзбеклар учун ҳаж ва умра харажатларини камайтиришга муваффақ бўлди”, - дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарида.

Шуни таъкидлаш керакки, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 38 млн сўмни ташкил этди.

“2019 йилда Саудия Арабистондаги солиқ ва нархлар ошганлиги сабабли нархлар 42-43 млн сўмгача кўтарилди, лекин ишчи гуруҳ вакиллар ҳамкасблари билан музокаралар олиб бордилар, энди ҳажга бориш нархи 33,3 млн сўмни ташкил этади (нархлар 10 млн сўмгача пасайиштирилди) умрага бориш эса қиймати 1,3 млн сўмга камайди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, “Ҳаж-2018” мавсумининг барча иштирокчиларига 926,5 минг сўмдан маблағ қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон Саудия Арабистонига умра зиёрати учун мўлжалланган квотани бекор қилди. 2018 йилда умра квотаси 10 минг кишини ташкил этди, у ҳукумат томонидан тасдиқланган ва Саудия Арабистони ҳукумати билан келишилган.

2019 йилги катта ҳаж учун квота 7,2 минг кишини ташкил қилди.

Сурат манбаи: trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: