Ўзбекистонда бўлажак куёвларнинг ҳар 10тасидан 7таси тўй кортежида 4тадан 10тагача машина бўлишини истайди
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистонда бўлажак куёвларнинг ҳар 10тасидан 7таси тўй кортежида 4тадан 10тагача машина бўлишини истайди, деб хабар беради 1news.uz Интернет-нашри.
Нашр “Тошкент окшоми” (“Вечерний Ташкент”) газетаси ва Фуқаролик жамиятини шакллантиришни кузатиш бўйича мустақил институт томондан ўтказилган сўровга асосланмоқда. Сўров Тошкент ОТМ талабалари ва уларнинг она-оналарининг тўй айланишлари ва кортежда фойдаланилаётган автомобиллар ҳақидаги фикрини билиш мақсадида ўтказилган.
Сўров нитажаларига кўра, бўлажак куёвларнинг 20% 10 ошиқ машинага буюртма беришни исташларини айтганлар. Респондентларнинг 70% 4тадан 10тагача машина ва 10% 2тадан ошиқ бўлмаган машинага буюртма беришни исташларини айтганлан. Айни пайтда, улар Rolls-Royce Phantom, Mercedes-Benz W222, W221, W221 Pullman, BMW Z4, Porsche Panamera ва Pontiac Solstice автомобилларини танлаганлар.
Ушбу автомобилларга буюртма бериш қиймати 2 млндан 6 млн сўмгача.
Талаба қизларнинг фикри бутунлай бошқача. Уларнинг 90% автомобилнинг сони ва русуми эмас, балки тўй маросимлари янги оила учун қийинчиликлар келтириб чиқармаслиги муҳимлигини билдирганлар.
Сўрода қатнашган 85% ота-оналар автомобиллар ижараси баҳоси қимматлиги ва ташувчилар хизматлари учун хорижий валютада тўлаш заруриятидан норозиликларини билдирганлар. Айни пайтда улар ойлик маошларини сўмда ва банк карталарига олишларини таъкидлаганлар. 85% ота-оналар ушбу соҳада фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг ноқонуний фаолият ютириши ва уларда лицензиялар мавжуд эмаслигини билишларини айтиб ўтганлар.