Ўзбекистонда бўлиб ўтган зилзила натижасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ – ФВВ

Дата: 10:44, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бўлиб ўтган зилзила натижасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, деб хабар қилади республика ФВВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурбонлар ва вайронагарчиликлар аниқлангани йўқ”, - деб кўрсатилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, соат 14.10да Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 3 баллдан 5,5 баллгача бўлган ер силкинишлари кузатилди.

Олдин хабар қилингани каби, қуввати 7,5 баллик зилзила душанба куни Афғонистонда рўйхатга олинган эди. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 14.09да бўлиб ўтган. Унинг ўчоғи Жарм шаҳридан 45 км жанубий-ғарбда, 212,5 км ер қаърида бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Покистан ва Афғонистонда зилзила қурбонлари сони деярли 500 кишига етган. Шунингдек, зилзила Ҳиндистон шимоли, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда ҳам сезилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: