Ўзбекистонда ҚҚБ мутахассислари ҳар уч йилда малака оширадилар
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори мутахассислари ҳар уч йилда бир марта малака оширадилар, дея хабар беради Norma.uz портали.
Бу даврийлик Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 5 майдан кучга кирган буйруғи билан кўзда тутилган.
Қимматли қоғозлар бозорининг барча мутахассислари малака оширишлари шарт, лекин буни улар эндиликда ҳар уч йилда бир марта амалга оширадлар (илгари бу ҳар йилда амалга оширилар эди).
Шунингдек, киритилган ўзгартишларга биноан, имтиҳон қўмитаси таркибига қимматли қоғозлар бозорини назорат қилувчи давлат органи вакилини киритиш мажбурий эмас. Илгариги каби, ўқишнинг давомийлик ва даврийлиги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси ва индивидуал эҳтиёжидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.
Ўқиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилган ҳолда унинг ҳажми 72 соат ҳолда сақланади, лекин илгари белгилангани каби 2 ҳафта муддат билан чекланмайди.


