Ўзбекистонда бахшичилик санъати бўйича республика ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди
Тошкент. 25 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бахшичилик санъати бўйича республика ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳукуматнинг "Бахшичилик республика санъат маркази ва бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 798-сонли қарори қабул қилинди.
"2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сонли бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъати бўйича республика ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилмоқда. Мактаб-интернатнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларнинг бахшичилик санъати бўйича чуқур билим олишини таъминлашдан иборат", – дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, интернат-мактабга қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бахшичилик ва оқинлар санъатининг таълим йўналишлари ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, қарорда бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, бахши шоирларни, оқинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.
Сурат манбаи: pv.uz