Ўзбекистонда баллонлардаги газ етказиб бериш учун махсус карталар орқали ҳақ тўланади

Дата: 16:26, 21-09-2018.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда баллонлардаги газдан фойдаланувчи уй хўжаликларини унга ҳақ тўлаш учун махсус индивидуал электрон пластик карталар билан таъминлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 20 сентябрда Тошкентда “Ўзтрансгаз” компанияси томонидан ўтказилган брифингга гапирилди. Маълум қилинишича, бугунги кунда синов лойиҳаси Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида амалга оширилмоқда.

Лоиҳадан кўзланган мақсад: ТГҲНАТ (табиий газни ҳисоблаш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими) тизимини жорий этиш ва у орқали табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашни таъминлаш, ҳисоб-китоб ускунларини ўрнатилган нуқталардан газ истеъмоли ва кўрсаткичлари ҳақида ишончли маълумотларни тезкор тарзда олишдан иборат.

ТГҲНАТ тизимининг жорий этилиши натижасида қазиб олинган, газ тақсимоти тармоғидан жўнатилган ва истеъмолчиларга етказилган табиий газнинг ҳажми ва сон кўрсаткичларини аниқ ва тезкор автоматлашган тарзда аниқлаш, унинг учун ўз вақтида адолатли ҳисоб китоб қилиш, қазиб олиш, ташиш ва тақсимлашда табиий газ йўқотишларини аниқлашни таъминланиши зарур. Тизим табиий газ ҳисобини реал вақт шароитларида юритиш имкони яратилиб, салбий инсон омили ва коррупцияни бартараф қилади. Шунингдек, пеня тизими тугатилади, чунки олдиндан тўлов тизимида пеня кўзда тутилмаган.

ТГҲНАТнинг жорий этилиши истеъмолчиларни энергияни тежашга рағбатлантириши керак.

Ҳозирги пайтда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан биллинг тизими яратилган бўлиб, ТГҲНАТ тизими газ тарқатиш станциялари ва магистраль газопроводларнинг ўлчов бўғинларида ҳисоб китоб қурилмаларининг 46% қамраб олган ҳолда жорий этилган. Унинг қамровини бутун мамлакат бўйлаб 100% етказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бутун Ўзбекистон бўйлаб 3,1 млн уй хўжаликлари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Табиий газни ҳисоблаш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими (ТГҲНАТ) – табиий газни автоматлашган ҳолда ўлчаш, йиғиш ва истеъмол қилиш учун техник ва дастурий воситалар комплексидир.

Сурат манбаи: из https://iz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: