Ўзбекистонда банд аҳоли сонининг ўсиши 1,8% ташкил қилди

Дата: 15:04, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иш билан бандлар сони 13 млн 191,5 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг I ярмига нисбатан 1,8% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, жами иш билан бандлар таркибида давлат тармоғида бандлар улуши 18,2% (2015 йилда – 18,4%), нодавлат тармоғида 81,8% (2015 йилда – 81,6%) ташкил этди.

Январ-июнда кичик тадбиркорликда иш билан бандлар улуши 2016 йилнинг январ-июн даврида 77,7%гача (2015 йилда – 77,3%) ўсди.

Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган: ташиш ва сақлашда – 3,8%га, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 3,7%га, ахборот ва алоқада – 3,4%га, қурилишда – 3,3%га ва савдода – 2,8%га.

Иқтисодий фаолият турларида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27%, саноатда 13,6%, савдода 10,4%, қурилишда 9,4%, таълимда 8,4% ташкил этди.

Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8%, республикада ишсизлик даражаси 5,2% ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: