Ўзбекистонда банк автоматлаштирилган тизимининг “Валюта бошқармаси” бўлинмаси яратилди

Дата: 22:10, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда "ФИДО-БИЗНЕС" масъулияти чекланган жамияти дастурчилари томонидан ЭҲМ учун банк автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Валюта бошқармаси" бўлинмаси ишлаб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, "мазкур дастур барча даражадаги банк муассасаларида қўлланилади. Унинг вазифаси валюта операциялари ҳисобини юритиш бўйича ягона марказлашган маълумотлар базасини яратишдан ва валюта маблағлари ҳаракатини олиб боришдан иборат”.

Бандан ташқари, дастур қуйидаги халқаро операциялар учун юритиладиган ҳисобни, жумладан, валюта операциялари, валюта ОКО, форекс операциялари, аккредитивлар, банк ўтказмалари, S.W.I.F.T. билан тўлиқ интеграциялашган ҳолда банклараро депозит ҳисоблари бўйича юридик шахслар депозитлари, жўнатиладиган SWIFT-"Банклараро депозитлар" бўлинмасининг хабарларини авторизациялаш, "Импорт-экспорт битимлари" фунционал модулларини автоматлаштиришни таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: