Ўзбекистонда банк ходимларининг касбий ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Дата: 22:36, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Банклар ассоциацияси томонидан Банкларнинг касбий ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди, деб хабар берада Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кодекс Ўзбекистон Республикаси банк ҳамжамиятида ишбилармонлик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадларида ишлаб чиқилди. Унга амал қилиш барча банклар ва уларнинг ходимлари учун мажбурийдир”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Банклар ассоциациясида.

Хужжат барча банклар ходимлари амал қилиши зарур бўлган асосий ахлоқ меъёрлари, банклар ва банк ходимларининг мижозлар, акционерлар ва ҳамкасблари олдидаги мажбуриятлари ҳамда уларнинг хизмат, хизматдан ташқари ва ишбилармонлик муомиласи меъёрларини белгилаб беради.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 1 июнга келиб республикада 26 тижорат банки мавжуд бўлиб, улардан 3 давлат-тижорат банклари, 11 акционерлик-тижорат банклари, 7 хусусий ва 5хориж капитали иштирокидаги банклардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: