Ўзбекистонда банк назоратчиси жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани сотиб олиш тартибини белгилади

Дата: 14:29, 08-09-2017.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани сотиб олиш тартибини белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фуқаролар хорижий валютани тижорат банкларининг конверсион бўлимларида нақдсиз кўринишда, халқаро (конверсион) тўлов картасига ўтказиб бериш орқали харид қилишлари мумкин. Миллий валютада тўлов нақд пул кўринишида ҳам, нақдсиз кўринишда – банк тўлов карталари (пластик карталар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин”, - дейилади банк назоратчиси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: