Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2020 йилгача бўлган дастурнинг ишлаб чиқилиши якунланмоқда

Дата: 14:16, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастурнинг ишлаб чиқилиши якунланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги дастурнинг амалга оширилиши қулай макроиқтисодий шароитлар билан биргаликда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаши ва мамлакат банк тизимини тезкор ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳисса қўшиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.

Халқаро талаблардан келиб чиқиб банклар молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини мустаҳкамлаш, улар активлари ва кредит портфели сифатини ошириш, банк таваккалчиликларини баҳолаш тзимини янада ривожлантириш хужжатнинг асосий йўналишлари бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: