Ўзбекистонда банклар хизматларидан масофадан туриб фойдаланувчилар сони 2,5 баробардан зиёд ўсди

Дата: 10:35, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда дистанцион банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 264,39 минг кишини ташкил қилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига қараганда 2,5 баравардан зиёд кўп (108,496 минг) демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Марказий банкдан хабар қилишларича, дистанцион хизмат кўрсатувчи энг яхши уч банклар сирасига Ўзбекистон ТИФ Миллий банки ( 70,965 фойдаланувчи), “Ипотека-банк” АТИБ (42,654 фойдаланувчи), “Асака” ДАТБлари ( 42,520 фойдаланувчи) киради.
Ҳозирда Ўзбекистонда дистанцион банк хизматларининг “Банк-Клиент”, “Интернет-банкинг”, “SMS-банкинг” каби турлари жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: