Ўзбекистонда банклар томонидан амалга оширилаётган операциялар рўйхати кенгайтирилди

Дата: 15:39, 06-11-2019.

Тошкент. 6 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда банклар томонидан амалга оширилаётган операциялар рўйхати кенгайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент янги таҳрирда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунни имзолади. Банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди: қимматбаҳо металлардан тангалар сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва қайтариш", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, кредиторлар ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолият билан боғлиқ нормалар белгиланди. Қонунга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўм бўлиши керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Сурат манбаи: zoon.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: