Ўзбекистонда банклар томонидан нақд пулларни бермаганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этмоқда

Дата: 15:18, 24-08-2015.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жиноят кодекси “Хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни ноқонуний чўзиш” номли 192(7) модда билан бойиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги модда 20 августда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон Қонуни билан кўзда тутилган.

Эндиликда банк лавозимдаги шахс ёки хизматчилари томонидан хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотларга ойлик тўлаш, пособиялар ва стипендиялар ва бошқа шу каби тўловларни амалга ошириш учун пул маблағлари беришни ноқонуний чўзиш, бу ҳол маъмурий ундиришдан кейин амалга оширилган бўлса, энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваригача ёки маълум ҳуқуқнинг уч йилгача чеклаб қўйилиши ёхуд бир йилгача озодликни чеклаб қўйиш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон энг кам иш ҳақи миқдори 118,4 минг сўмга тенг.

$1= 2595,52 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: