Ўзбекистонда банкларга банкрот корхоналарни сотиш амалиёти бекор қилинди

Дата: 14:37, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тижорат банкларига банкрот деб эълон қилинган ёки кредитлар бўйича ёпилмаган қарздорликка эга бўлган корхоналарни сотиш амалиёти бекор қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Бунга доир “Ўзбекистон Республики Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.  

Ҳужжатда таъкидланишича, эндиликда Ўзбекистонда тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотиш амалиёти бекор қилинади.  

Шунингдек, банкларга бошқарувчи компаниялар, инвестиция компания ва фондлари, соҳага алоқадор бўлмаган хўжалик субъектлари низом фондларида улушга эга бўлиш ҳам таъқиқланди. 

Сурат манбаи: http://www.inform.kz/ru/kolichestvo-predpriyatiy-bankrotov-uvelichilos-v-astane_a3056213

Янгилик билан ўртоқлашиш: