Ўзбекистонда банкларга кичик бизнесдан бюджетга ўтказилаётган тўловлардан фоиз олиш таъқиқланди
Дата: 16:26, 17-04-2014.
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон банкларига кичик бизнеснинг давлат бюджети ҳисобига ўтказадиган мажбурий тўловларини амалга ошириш учун фоиз олиш таъқиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу тартиб Ўзбекистон раҳбарининг янги қарори билан жорий этилган бўлиб, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга йўналтирилгандир.