Ўзбекистонда банкларнинг инвестмажбуриятларини бажаришлари устидан назорат кучайтирилди

Дата: 22:26, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда банкларнинг инвестмажбуриятларини бажаришлари устидан назорат кучайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги тартиб мамлакат Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси, Марказий банки бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг қўшма қарори билан киритилиб, унинг билан Банкларнинг аукцион савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича инвестицион мажбуриятларини бажаришларини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қарор Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Эндиликда банклар юқори турувчи муассасага ҳар чоракда банкрот-корхоналарга киритилган сармоялар ҳақидаги маълумот ва ҳисоботларни тақдим этишдан ташқари, бу ерда ташкил этилган янги иш ўринлари ҳақида ҳам маълумот беришлари лозим.
Бундан ташқари, Иқтисодий ночор корхоналар мулкларини тижорат банкларига реализация қилиш бўйича республика коммиссияси инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини текшириш мақсадида мустақил экспертни шартнома асосида текшириш учун таклиф этиши мумкин.
Шу билан бирга банклар инвестиция мажбуриятлар бажарилганлиги бўйича ишчи гуруҳ йиғилишларига ўз вакилини жўнатиши мумкин, дейилади қарорда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: