Ўзбекистонда банкларнинг тушлик вақти ўзгартирилади

Дата: 17:18, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 1300дан соат 1400гача этиб белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ матбуот хизматига таянган ҳолда.  

“Шу муносабат билан, республикамизда аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида, банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини соат 1300дан соат 1400гача этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тижорат банкларига тавсия этилди”, - дейилади Марказий банкнинг 27 январдаги хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистонда банкларида тушлик вақти соат 14:00дан 15:00гача давом этар эди.

Сурат манбаи: https://evolutioncoachingu.com/eat-less-live-longer/

Янгилик билан ўртоқлашиш: