Ўзбекистонда банкноталарни қалбакилаштиришда гумон қилинганлар қўлга олинди

Дата: 16:34, 08-02-2018.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда банкноталарни қалбакилаштиришда гумон қилинганлар қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, қалбаки пулларни ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланиб, бу орқали давлатнинг иқтисодий пул-кредит тизимига путур етказган гуруҳ қўлга олинди.

“2018 йилнинг февраль ойи бошларида Исраилов Баходир Исломович, Азизларходжаев Фуркат Равшанович, Киличев Дилшод Бахтиёрович ва Исхаков Шахбоз Мирсаидовичлар ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикасининг миллий пул бирлиги ҳисобланган “сўм” пулларни қалбакилаштиришни режалаштириб, 50.000 сўмлик купюралардан иборат бўлган жами 100 дона 5.000.000 сўм қалбаки пулларни ясаганлар ва мазкур пулларнинг 3.600.000 сўмини ноқонуний равишда ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар”, - дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Кўрсатилган шахслар 2018 йилнинг 7 февраль куни Яшнобод тумани жойлашган дўконда аввалдан ясалган қалбаки пуллар эвазига маҳсулот ҳарид қилмоқчи бўлганда ушланганлар. Улардан 1.400.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Сурат манбаи: http://oncoins.net/inflyaciya-v-strane-zastavlyaet-cb-uzbekistana-vvesti-v-obraschenie-novuyu-kupyuru-50-000-sumov

Янгилик билан ўртоқлашиш: